Нанай замонавий туризм марказига айланмоқда
1 min read

Нанай замонавий туризм марказига айланмоқда

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Янгиқўрғон туманининг шимолий ҳудуди Нанайда туризм салоҳиятини ошириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган кўздан кечирди.

Хусусан, мавсумда энг кўп дам олувчиларни ўзига жалб этадиган Дўстлик ва Сойбўйи МФЙлари ҳудудида замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари асосида режалаштирилаётган ободонлаштириш ва қайта қуриш лойиҳалари вилоят раҳбарида катта қизиқиш уйғотди.

«Яшилликни кўпайтириш керак, объектлар атрофига дарахтлар, гуллар экиш керак»- деди вилоят рахбари.

Ушбу мақсадда умумий қиймати 9,8 млрд.сўм бўлган 5 та ободонлаштириш ва қайта қуриш лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган.

Жумладан, 800,0 млн.сўм ҳисобига «Экопарк», яна шунча маблағ эвазига спорт майдонлари ҳамда 1,7 млрд.сўм ҳисобига 2 та сузиш ҳавзаси ҳамда Саломатлик йўлакларини бунёд этиш лойиҳалари ҳудуднинг туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади, шубҳасиз.

Шунингдек, вилоят раҳбари оқсоқоллар таклифига жавобан ушбу манзилда кичик гидроэлектростанция қуриш режаси борлигини айтди.

Fikr bildirish