Табиий имкониятлар – туризм истиқболи
1 min read

Табиий имкониятлар – туризм истиқболи

«Сўлим табиат бўлса бор, ёзда соя-салқин, қишда қор бўлса бор, муздай сувнинг ҳарорати айни ёзнинг жазирамасида кишига рохат бағишлайди. Хўш, сайёҳга яна нима керак? Шароит керак, қулайликлар керак. Спорт билан шуғулланиши, чиройли табиатдан баҳраманд бўлиши учун, эсда қоладиган дақиқаларни бир умрга муҳрлай олиши учун шароитлар…»

Вилоят ҳокими бундан бир йилдан муддат аввал Нанай қишлоғида бўлганида Дўстлик ҳамда Сойбўйи маҳаллалар ҳудудидан оқиб ўтувчи Подшоота Сой қирғоқларида Саломатлик йўлакчасини барпо этиш таклифини билдирган эди.

Мана, бугун бу таклиф ҳаётга тадбиқ этилиб, ушбу масканда замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари асосид 2 километр узунликдаги Саломатлик йўлакчаси барпо этилди.

Бугун бу жойларни кўздан кечирган вилоят раҳбари йўлакнинг икки ёнида боғ барпо этиш вазифасини берди.

Айни кунларда бу масканда қўшимча объектлар бунёд этилмоқда.

Яна қисқа фурсатлардан сўнг лойиҳага асосан велосипед, пиёдалар йўлагидан ташқари Workout майдони, велосипед тураргоҳи, ўриндиқлар, тунги ёритиш чироқлари, спорт майдончалари, дам олиш шийпончалари ҳамда селфи майдончаларининг фаолияти йўлга қўйилади.

Fikr bildirish