Тўрақўрғонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида кўчат экиш бошланди
1 min read

Тўрақўрғонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида кўчат экиш бошланди

Ушбу лойиҳа доирасида 2022-2023 йилларда туманнинг турли ҳудудларида жами 1 миллион 334 минг дона дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, кузда 521 минг 200 донаси экилган.

Бугун баҳорги мавсум ҳаракатлари бошланди. Унга кўра, 824760 дона кўчат ўтқазилади. Бунда пойтахтни водий вилоятлари билан боғловчи асосий магистрал йўллар ободончилигига алоҳида эътибор қаратилиб, 22999 донаси шу мақсадга йўналтирилади. Қишлоқ хўжалигида ихота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда 30900 дона, фермер хўжаликларига қарашли майдонлар четларига 507680 дона экиш мўлжалланган.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг навбатдаги босқичига киришиш муносабати билан ташкилланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Жалилов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров, меҳнат фахрийлари, аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Fikr bildirish