Янги лойиҳалар эвазига Нанайнинг туристик салоҳияти янада ошади
1 min read

Янги лойиҳалар эвазига Нанайнинг туристик салоҳияти янада ошади

Ушбу мақсадларда Зарбдор маҳалла ҳудудида “Чинор савдо” МЧЖга томонидан меҳмонхона, Сойбўйи маҳалласидаги «Кўксарой сайёҳ» МЧЖ томонидан дам олиш масканини модернизация қилиш, шунингдек унинг негизида «Tourist center Golden House”да дам олиш, даволаниш, меҳмонхона, сузиш ҳавзасини барпо этиш, «Дўстлик» маҳалласида «Оху» оилавий корхона томонидан хизмат кўрсатиш ҳамда дам олиш масканини ташкил этиш лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

Бу мақсадлар амалга ошса, 100 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят раҳбари ана шу лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Масъул мутасаддиларга бу лойиҳаларни тез фурсатларда амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, «Tourist center Golden House” ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан унумли фойдаланиб, атрофини кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш бўйича ўз таклифларини берди.

Fikr bildirish