ТЕЖАМКОР ВА ҚУЛАЙ
1 min read

ТЕЖАМКОР ВА ҚУЛАЙ

Қуёш панелларини ўрнатиш энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш куннинг долзарб мавзуси. Уйчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида қуёш панелларини ўрнатишга киришилди. Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙ биноси ҳамда тадбиркорлар ташаббуси билан хонадонларда қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Бу энергияни тежаш билан бирга электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминламоқда.

Барчамизга маълумки, жаҳон иқтисодиёти тармоқларида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж тобора ошмоқда. Шу боис инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни таъминлаш ва барқарор ривожланишга эришишда табиий ресурсларни тежаш, қайта тикланувчи, экологик соф энергия манбаларидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.

Fikr bildirish