Ахсикент дунё тамаддунида ўзига хос мавқега эга
1 min read

Ахсикент дунё тамаддунида ўзига хос мавқега эга

«Ахсикент дунё тамаддунида ўзига хос мавқега эга. Ўз даврида у қадимги Хитой, Япония марказлари билан бир ўринда турган. Ахсикент савдогарлари, дипломатларини Шарқий Осиёда ҳурмат қилишган. Айнан шу ердан кетиб, Хитой ва Япониянинг шаҳарларида ҳокимлик қилган, саройда вазир лавозимида ишлаган амалдорлар чиққан. Уларнинг мақбаралари сақланиб қолган. Мамлакатларимиз сиёсий-иқтисодий алоқалари илдизи айнан Ахсикентга бориб тақалади», – япониялик археолог олимлар гуруҳи Наманганга ташриф буюришди.

– Ҳозирда Монголияда қазишма ишларини олиб боряпмиз. Бутун Шарқий Осиё тарихида Ахсикент ўрни катта. Устозимиз, профессор Като Кюдзонинг Ахсикент бўйича режалари катта эди. Биз уни давом эттирамиз. Ахсикент топилмаларини музейга жамлаш керак. Улар ўта ноёб, шунда бизга ўрганишга имконият пайдо бўлади. Кейин очиқ осмон остидаги музейларни кўпайтириш лозим. Менимча, улар сони ўндан ошса керак, – дейди профессор Дайсуке Накамура.

Археологлар ҳудудни тўла ўрганиб, келгуси ишга замин ҳозирламоқдалар.

Fikr bildirish