1 min read

“Ҳудудгаз Наманган” ГТФ раҳбари Уйчи туман Соку МФЙ дан бириктирилган  ёшлар билан навбатдаги учрашувини ўтказди

Маълумки, шу йил 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий қилинаётгани, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилгани, эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланган  эди.

Айни шу мақсадда “Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали раҳбари Шавкатжон Атаханов ўзига бириктирилган уйчи туман Соку МФЙ да  ёшлар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.

Туманнинг Соку маҳалласи йигит-қизларидан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти иш билан таъминлаш масаласида бўлди. Шунингдек,  моддий ёрдам, иш анжомлари олиб бериш борасида мурожаатлар келиб тушди.

Шундай мурожаатлардан бири Нуриддинов Рахматилло Зайниддин ўғли томонидан ўзи қизиққан соҳа бўйича Элктро-газ пайвандлаш ускунаси олиб берилиши сўралганди ушбу мурожаат юзасидан Филиал директори Ш.Атаханов томонидан Электро газ пайвандлаш ускунаси тақдим этилди.

Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларни хар бирини атрофлича ўрганиб чиқиб ижобий ҳал этиш бўйича тизимли иш ташкил қилинмоқда.

Fikr bildirish