Мурожаат ижобий ҳал этилди
1 min read

Мурожаат ижобий ҳал этилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи А. Халилов томонидан яқиндагина Тўрақўрғон тумани Ибрат ва Еттикон маҳалларидаги хорижий миграциядан қайтиб келган, профилактик ҳисобда турувчи ва ногиронлиги бор ёшларнинг муаммолари ўрганилганди.

Еттикон маҳалласида яшовчи Маъруфжон Турсунбоев болаликдан 1- гуруҳ ногирони. Тинч ватани, меҳрибон ота-онаси бағрида шукур қилиб яшайди. Аммо, тўшакка михланиб қолгани боис анчадан бери имконияти чекланганлар учун махсус ишлаб чиқарилган кроватга эҳтиёж сезиларди. Бошқарма бошлиғи билан учрашувда шу ҳақда мурожаат қилинди.

Бугун департаментнинг туман бўлими раҳбари Асқаржон Маматхонов орқали жиҳоз етказиб берилди. Шундай эътибор учун Маъруфжоннинг яқинлари масъулларга миннатдорчилик билдириб, дуода бўлдилар.

Fikr bildirish