Ҳожа Аҳмад валий зиёратгоҳи янада ободонлашадиган бўлди
1 min read

Ҳожа Аҳмад валий зиёратгоҳи янада ободонлашадиган бўлди

Бундан бир неча йил аввал Шаҳанд қишлоғидаги Ҳожа Аҳмад валий зиёратгоҳида мақбара барпо этилганди, бироқ ҳудудда ободонлаштириш ва бино ҳамда иншоотларни қайта қуриш ишлари ҳали тўла-тўкис адо этилмаганди. Энди тадбиркор Анваржон Ғуломов давлат-хусусий шериклик асосида шу ишларни бажаришга астойдил бел боғлади. Биноларни замонавий тарзда таъмирлаш ва реконструкция қилиш, йўлакларга брусчаткалар ётқизиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган ва у ҳадемай рўёбга чиқарилади.

Бугун тонгда қишлоқ оқсоқоллари иштирокида ана шу юмушларнинг бошланиши муносабати билан эҳсон маросими ташкилланди. Қўй сўйилиб, дуои фотиҳалар қилинди.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров нуронийлар билан суҳбатлашиб, нафақат маҳаллий аҳоли, балки туманга узоқ-яқиндан келадиган меҳмонлар учун ҳам қутлуғ зиёратгоҳга айланган мазкур гўшани янада кўркам қилиш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Fikr bildirish