Ғалаба кўчасининг иккинчи участкасида асфалътлаш ишлари бошланди
1 min read

Ғалаба кўчасининг иккинчи участкасида асфалътлаш ишлари бошланди

Айни пайтда Давлатобод туманидаги Ғалаба кўчасида хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш ниятида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий аҳолига даромад келтириш ва ҳудуднинг умумий инфратузилмасини яхшилашга қаратилган.

Йўлларни текислаш ва асфалтлаш ишлари олиб борилаётган Ғалаба кўчасида замонавий пиёдалар йўлаклари ва қулайликларга эга бўлган ўзгаришлар кутилмоқда.

Давлатобод туманининг қоқ марказида жойлашган Ғалаба кўчаси айни пайтда аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида ободонлаштирилмоқда. Уни Хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш орқали иқтисодий ўсишни ошириш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва кўплаб янги иш ўринлари яратилиши имкониятларини ошади.

Комплекс режага кўра 2185 метр узунликдаги кўчани сифатли асфалт билан қоплаш, автомобил ҳайдовчилари ва пиёдалар учун силлиқ ва мустаҳкам йўл қопламасини таъминлаш мақсад қилинган.

Fikr bildirish