НамМҚИда ҳар бир дарахт, ҳар бир кўчатнинг ўз эгаси бор
1 min read

НамМҚИда ҳар бир дарахт, ҳар бир кўчатнинг ўз эгаси бор

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Мустақиллик байрами олдидан ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Олий ўқув юрти ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички кўриниши тартибга келтирилмоқда. Ерлар ағдарилиб, дарахт ва кўчатлар оқланмоқда.

Шунингдек, институтда яна бир хайрли ташаббусга қўл урилди: олий ўқув юртидаги барча дарахт ва кўчатларга масъуллар бириктирилди. Ушбу масъуллар уларнинг ҳолатидан доимий хабардор бўлади, қаровини эътибордан четда қолдирмай, узлуксиз кузатиб боради.

Бу орқали институтдаги кўп йиллик дарахтларнинг барқарорлиги ва “Яшил макон” лойиҳаси доирасида янги ўтказилган экинларнинг тутиб кетиши доимий назоратда бўлади.

НамМҚИ медиа маркази

Fikr bildirish