ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР
1 min read

ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун Хитой давлатидан ташриф  буюрган хорижий инвесторларни қабул қилди.

Қабул давомида Хитой халқ Республикасининг Шандон провинциясидаги йирик тадбиркорлик вакиллари   туманда  янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишни келишиб олишди.

Хорижлик инвесторлар шу куннинг ўзида тумандаги бир қатор ишлаб чиқариш  объектларида бўлиб, истиқболдаги режаларни белгилашди.

Хитойлик инвестор Чанг Юн Сонг, Қи Ю Хиа, Уйчи туманида фаолият олиб бораётган » Уйчи чемикал» МЧЖ ҚК раҳбари Чи хоним,  туман  ҳокимининг ўринбосари А.Абдуллаев, инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Н.Абдумаликовлар билан туманимиздаги бир қатор объектларда бўлишди. Улар дастлаб Ўнҳаят МФЙ ҳудудидаги “Гранд металл сервис” МЧЖда металлдан турли хил буюмлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди.  Ахси МФЙда жойлашган «Уйчи чемикал» МЧЖ ҚК  ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Fikr bildirish