1 min read

ОЛИС ҲУДУДДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Поп туманининг Чодак қишлоғида жойлашган ОКМК ўқув марказида Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш  ва бандлик  Бош Бошқармаси ва Поп, Наманган шаҳар, Давлатобод, Чуст туман бўлимлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида  аҳоли мурожаатларини тинглаш, олис худудларда яшовчи аҳоли бандлигини таъминлаш, миграциядан қайтган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш  мақсадида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Унда 40 дан ортиқ корхона-ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 2 мингдан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

30 нафарга яқин иштирокчиларга рангли металларни ишлаб чиқариш корхонасига  ишчи вазифасига ишга жойлаштиришга доир йўлланма берилди.

50 дан ортиқ ҳамюртларимизга эса касб-хунар эгаллашлари учун шу ернинг ўзида ташкил этилган мономарказда ўқиш таклифи берилди.

Қолаверса, бир гуруҳ фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиш ва якка тартибдаги тадбиркорликни амалга ошириши, оилавий корхона ташкил этиш борасида  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек тадбирда бошқарма бошлиғи Зафар Икрамов иштирок этиб, 10 нафардан ортиқ хотин-қизларга уй шароитида ўзини-ўзи банд қилишлари учун субсидия асосида тикув машиналарини топширди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси

Fikr bildirish