Ипотека кредити нима? Уни қандай олиш мумкин?
1 min read

Ипотека кредити нима? Уни қандай олиш мумкин?

Ўзбекистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларга ипотека кредитлари учун давлат субсидиялари бериш яна бошланди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 апрель куни “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, субсидия уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож, кам таъминланган оилаларга берилади. 18 ёшдан ошган фуқаролар субсидия олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Субсидиялар қишлоқларда яшовчиларнинг расмий даромади 6 млн. 762 минг сўмгача, Тошкент шаҳрида эса даромади 9 млн. 660 минг сўмгача бўлган фуқароларга ажратилади.

Бу ҳақда яна қўшимча маълумотлар олишни истасангиз, каналимизни кузатиб боринг!

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish