БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ “ОМБУДСМАН СОАТ”ЛАРИ ТАЛҚИНИДА
1 min read

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ “ОМБУДСМАН СОАТ”ЛАРИ ТАЛҚИНИДА

1989 йил, 20 ноябрь. Шу куни БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенсияси қабул қилинган эди. 1992 йил 9 декабр куни эса, мазкур ҳужжат мамлакатимизда ратификация қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон халқаро конвенсия қоидаларига амал қила бошлади. Ўз навбатида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий қонунчилик тизими такомиллаштирилди.

Хўш, бола ким? Инсон неча ёшгача бола ҳисобланади? Унинг ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?

Шу каби саволларга Янги Наманган туманида жойлашган 2- ҳамда 86-умум таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари билан бўлиб ўтган “Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” мавзусидаги давра суҳбатида атрофлича жавоб қайтарилди.

Тадбир Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда вилоят ММТБ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Fikr bildirish