Наманган вилоят прокурори У.Мадрахимов ва ўринбосарлари бошчилигида аҳоли билан бевосита, очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинаётган бўлиб, бугун вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Сайфитдинов томонидан Наманган шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.
1 min read

Сайёр қабулда 28 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Уларнинг 28 та масаладаги мурожаатларидан 8 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани боис 20 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

Наманган вилояти прокуратураси.

Fikr bildirish