Наманган шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 63-халқаро «Гуллар фестивали» олдидан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
1 min read

Наманган шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 63-халқаро «Гуллар фестивали» олдидан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Наманган вилояти ҳокимининг ташаббуси билан Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва бошқа мутасадди давлат органлари ходимларининг махсус тайёргарлик даражасини ошириш, алоҳида шароитларда биргаликда ҳаракат қилишга доир амалий кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Машқлардан кўзланган асосий мақсад, жамоат тартибини сақлаш, содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вақтида ходимларни махсус тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш бўйича қобилиятини шакллантиришдан  иборат бўлди.

Ўқув машғулотида Миллий гвардиянинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник  Ҳамидулла Маматов, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, полковник Бунёд Эгамназаров, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ойбек Хўжақулов ва бошқа масъул идоралар вакиллари бевосита иштирок этиб, якуни бўйича муҳокама ўтказдилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish