Норин янада обод бўлади:  вилоят раҳбарига янги лойиҳалар тақдим қилинди.
1 min read

Норин янада обод бўлади:  вилоят раҳбарига янги лойиҳалар тақдим қилинди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Норин туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Ҳаққулобод шаҳарчаси, “Янги тонг”, “Юқори Чўжа” ҳамда “Пастки Чўжа” маҳаллаларида амалга оширилиши режалаштирилган кўп қаватли замонавий уйлар қурилиши лойиҳаларини бирма бир муҳокама қилди.

Ушбу концепцияга кўра, мазкур ҳудудларда замонавий кўп қаватли уйлар, маъмурий бинолар, ижтимоий инфратузилма объектлари, спорт майдонлари барпо этилиши мақсад қилинган.

Вилоят раҳбари лойиҳаларни янада такомиллаштириб,  амалий ишларга тезроқ киришиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Fikr bildirish