17 Sen, 2024
1 min read

Ҳоким ёрдамчиларига яна бир имтиёз берилмоқда

Ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ОТМга қабул қилиниши мумкин. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори муҳокамага қўйилди. Унга кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари давлат ОТМларининг иқтисодий таълим йўналишларига ҳокимнинг тавсияси билан давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. Уларнинг ўқитиш харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади. Қарор муҳокамаси 19 ноябрга қадар […]

1 min read

Венгрия ва Ўзбекистон автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Абат Файзуллаев Будапешт шаҳрида Венгриянинг автомобилсозлик саноатида юқори технологик эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи Raba Automotive Holding Plc. компанияси бош ижрочи директори Бела Хецман билан музокаралар ўтказди. Қайд этилишича, суҳбат давомида Бела Хецман Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида кучли автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатига эгалиги, UzAuto Motors компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга […]

1 min read

Президент стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни имзолади

Президент томонидан стандартлаштиришга оид янги қонун имзоланди. Ҳужжат миллий стандартлаш тизимининг таркибий тузилмаси ваколатларини, муддатли режа ва тоифаларини тартибга солади. Қонун эълон қилинганидан 1 йил ўтиб кучга киради. Президент томонидан «Стандартлаштириш тўғрисида»ги янги қонун [ЎРҚ-800] имзоланди. Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади: ️Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги; […]

1 min read

Ўзбекистонда энг кам йиллик меҳнат таътили муддати узайтирилди

Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнат таътилининг энг кам муддати 21 календарь куни этиб белгиланди. Қуйи палата матбуот хизматининг хабар қилишича, унда ходимлар йиллик асосий таътили муддати давомийлиги кўпайтирилиб, халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди. Амалдаги Меҳнат кодексига асосан, йиллик асосий таътил муддати 15  иш кунини ташкил этади. Янги тартибга биноан, йиллик асосий меҳнат таътили давомийлиги энг кам муддати 21 календарь куни этиб […]

1 min read

МДҲ давлатларининг театр фестивалида Алишер Навоий ғазалига ишланган спектакль намойиш этилади

7—14 ноябрь кунлари Москвада МДҲ халқаро театр фестивали бўлиб ўтади. Ўзбекистон унга Алишер Навоийнинг «Хамса» асари асосида яратилган «Шарқ юлдузи» спектаклини олиб келади. Ўзбекистон санъат ва маданият институти ижодий устахонасида саҳналаштирилган. Семинарнинг бадиий раҳбари Темур Рашидовнинг Sputnik мухбирига маълум қилишича, ўтган йили ушбу спектакль Россия Театр арбоблари уюшмаси қошидаги Халқаро ёзги театр мактабида нишонланган эди. Навоий шеъри спектакль учун тасодифий танлангани […]

1 min read

Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида 2023 йилдан мактабларнинг 1-4 синфларида Финляндия таълим тажрибаси жорий қилинади

2023 йил 1 январдан 14 та ҳудуддан танлаб олинган мактабларнинг 1-4 синфларида Финляндия таълим тажрибаси жорий қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди. Қайд этилишича, 2023 йил январь ойидан жорий қилиниш кўзда тутилган фин таълими аппробациясида 4 мингдан ошиқ ўқувчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, таълим тизимига ўзгартириш […]

1 min read

Иссиқхона хўжаликлари учун молиявий енгилликлар белгиланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда 5 сентябр куни озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида кўрсатма берилган эди. Ҳозирги кунда юртимизда 3 мингдан ортиқ иссиқхона бор. Уларнинг жами майдони 6 минг 300 гектардан зиёд бўлиб, шундан 4 минг 300 гектари сўнгги беш йилда ташкил этилган. Озиқ-овқатларнинг узлуксизлигини ва […]

1 min read

Халқаро асал фестивали: Наманган асал маҳсулотлари етиштириш пойтахти деб эътироф этилди

Жорий йилнинг 28–30 октябрь кунлари Наманганда илк бор халқаро асал фестивали бўлиб ўтди. Фестиваль Туризм ва маданий мерос вазирлиги Наманган вилояти Бош бошқармаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилди. Фестивалда «Афсоналар водийси» боғида республикамиз ҳудудлари ҳамда қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Қозоғистон давлатларидан келган икки юздан ортиқ асаларичилар жам бўлди. Тадбир соҳада инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда саноатлаштириш, […]

1 min read

Президент Администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

Улуғбек Курбанов президент Администрацияси раҳбари Сардор Умумрзаковнинг ўринбосари — президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Улуғбек Курбанов президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимгача ҳам президент протоколи раҳбари сифатида ишлаб келган. Президент протоколи хизматининг вазифаси Аксар мамлакатларда Президент протоколи хизмати фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: Мамлакат […]

1 min read

Ўзбекистон олмаси энг кўп қайси давлатларга экспорт қилинаётгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 7,2 миллион долларга тенг бўлган 18,3 минг тонна олма экспорт қилди. Олма экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар: Қозоғистон – 12,6 минг тонна; Россия – 4,1 […]