08 Sen, 2024
1 min read

Стратегик ислоҳотлар агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Таниқли иқтисодчи олим Абдулла Абдуқодиров президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, Акбар Мусаев ва Рустамхон Азизов эса ўринбосар этиб тайинланди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибида тайинловлар амалга оширилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати. Абдулла Абдуқодиров президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акбар […]

1 min read

«Ўзбекистон Афғонистон аҳолисининг мушкулини осон қилишдек хайрли ишларда бош бўлаётганидан миннатдормиз» — Балх вилояти губернатори

Ўзбекистон 22 декабрь куни Афғонистонга тўққизта махсус юк машинасига ортилган инсонпарварлик ёрдамини жўнатганди. Инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросимида Балх вилояти губернатори Мулло Муҳаммад Довуд Музаммил бу ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди. «Ўзбек халқи Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, аҳолисининг мушкулини осон қилишдек хайрли ишларда бош бўлаётганидан биз афғон халқи жуда ҳам миннатдормиз. Бугун Ўзбекистон ҳукумати минтақадаги муаммолар […]

1 min read

2023 йилда Қозоғистондан 300 минг тонна нефть ва нефть маҳсулотлари импорт қилинади

Қозоғистон ва Ўзбекистон Энергетика вазирлари ҳамда компаниялар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон Энергетика вазирликлари ҳамда компаниялари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. — 2023 йилда Ўзбекистонга 300 минг тонна Қозоғистон нефти ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қиймати […]

1 min read

Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунида жами 17 та ҳужжат имзоланди (рўйхат)

Ўзбекистон-Қозоғистон саммити якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев тарихий ҳужжатлар – Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома ва Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартномани имзоладилар. Бундан ташқари, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат […]

1 min read

Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди

Ноябрда Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорига айланди. Ўзбекистон етти ой ичида илк бор олтин экспортини йўлга қўйиб, бир ой ичида 556,7 млн долларлик қимматбаҳо металл сотди. Мамлакат МДҲ давлатлари экспорт бозорларига тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда. Ўзбекистоннинг товар айирбошлаш ҳажми 11 ойда 44,95 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг январ-ноябрига нисбатан 6,84 млрд […]

1 min read

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ҳамкорлик лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди

Инвестиция лойиҳалари қаторига Тошкент шаҳрида турар-жой ва савдо инфратузилмасини қуриш, Қўстанайда автомобиллар ишлаб чиқариш ва бошқалар киради. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этди. Лойиҳалар орасида Тошкент вилоятида комплекс ва фосфорли минерал ўғитларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, логистика марказини барпо этиш, Тошкент […]

1 min read

«Бугун иккита тарихий ҳужжатни имзолаймиз» – Президент

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Давлатимиз раҳбари кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг барча йўналишларида салмоқли натижаларга эришилаётганини таъкидлади. – Халқларимиз тарихи ва тақдири чамбарчас боғлиқ, биз эту тирноқ бўлиб кетганмиз, долзарб масалаларни биргаликда ҳал қилаяпмиз, – деди Шавкат Мирзиёев. Президентимиз шу […]

1 min read

«Ғазначилик Солиқ ва Божхона қўмиталари билан бирлаштирилиши керак» — иқтисодчи айрим вазирлик ва идораларни қисқартиришни таклиф қилди

Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров берган интервьюсида айрим вазирлик ва идораларни қисқартириш ҳамда бирлаштириб юбориш масаласида фикр билдирди. Абдулла Абдуқодировнинг айтишича, бугун саноат сиёсатига эътиборни кучайтириш муҳим вазифалардан бўлиши зарур. «Ғазначиликни Молия вазирлигидан алоҳида чиқариб, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан бирлаштириб юбориш керак. Иқтисодиёт вазирлиги билан Молия вазирлигини ҳам бирлаштирса бўлади. Марказий банк мустақиллигини […]

1 min read

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари энергетика қувватларини модернизация қилишга келишиб олди

Тор доирадаги музокаралардан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон—Қозоғистон ҳамкорлигининг барча йўналишларида салмоқли натижаларга эришилаётганини, долзарб масалалар биргаликда ҳал қилинаётганини таъкидлаган. «Бугун иккита тарихий ҳужжатни имзолаймиз. Қардош халқларимизнинг туб манфаатларига жавоб берадиган ҳамда Ўзбекистон—Қозоғистон муносабатлари тарихида […]

1 min read

Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари иштирокидаги музокараларда маълум қилинди. Шавкат Мирзиёев буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш ҳақида қарор қабул қилингани учун миннатдорлик билдирган. «Бу умумий тарихимиз ва маданиятимизга катта эҳтиромнинг ёрқин тасдиғи, қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари абадийлиги рамзидир, — деган президент. Шу […]