19 Sen, 2024
1 min read

«Ўзбекистонда „Тинчлик корпуси“ фаолиятини қайта тикламоқчимиз» — АҚШ элчиси

2005 йилда Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатган Тинчлик корпуси мамлакатга қайтишни режалаштирмоқда, деди АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник. Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистон ҳукумати билан принципиал келишув мавжуд. Американинг «Тинчлик корпуси» (Peace Corps) хайрия ташкилоти Ўзбекистонда ўз фаолиятини қайта тиклашга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида АҚШнинг Тошкентдаги янги элчиси Жонатан Хеник […]

1 min read

Зўравонлик, ўлим, тўйиб овқатланмаслик: Ўзбекистонда болалар ўртасида олиб борилган таҳлиллар эълон қилинди

Ўзбекистонда мултииндикатор кластер кузатувлари ўтказилди. Бу ҳақда Сенатда бўлиб ўтган бола ҳуқуқларига оид давра суҳбатида Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегалов маълум қилди. Мултииндикатор кластер кузатувлари (МИCС) – UNICEF томонидан ишлаб чиқилган халқаро уй хўжаликларини ўрганиш дастуридир. У орқали болалар ва аёлларнинг жамиятдаги ҳолатини баҳолаш бўйича статистик кўрсаткичлар йиғилади. Давра суҳбатида Баҳодир Бегалов республикада ўтказилган МИCС кузатувларининг […]

1 min read

Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги келишувни ратификация қилди

Қирғизистон парламенти ўзбек-қирғиз чегарасининг алоҳида участкаларини белгилаш ҳамда Кампиробод сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди, деб хабар бермоқда «Спутник Киргизистан». Парламент депутатларининг 64 нафари келишувни ёқлаб, 19 нафари унга қарши овоз берди. Қирғизистон президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев депутатларни келишувни қўллаб-қувватлашга чақирган. Парламент йиғилиши баҳс-мунозаралар ва тортишувлар билан […]

1 min read

Сирдарёда «Корея–Ўзбекистон» бизнес ассоциациясининг ваколатхонаси очилди

14 ноябрь куни Сирдарё вилоятида «Корея—Ўзбекистон» бизнес ассоциациясининг ваколатхонаси очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Қайд этилишича, очилиш маросимида ваколатхона ўзаро иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга, лойиҳаларни амалга ошириш, кореялик ва сирдарёлик тадбиркорларга мулоқот майдони яратиш ишларига хизмат қилиши таъкидланган. «Айни дамда ҳаяжонимни яшира олмаяпман. Мазкур ваколатхонанинг очилиши мени жуда қувонтирди. Шу билан бирга, масъулиятимни ҳам икки […]

1 min read

Ўзбекистон мактабларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи синфхоналар ташкил этилади

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи алоҳида синф хоналари ташкил этилади. Бу ҳақда Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ахборот хизмати хабар бермоқда. Халқ таълими вазирлигининг Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида институтда малака ошираётган мактаб директорлари учун семинар ташкил этилди. Тадбирда «Хавфсиз ва равон йўл» […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти билан учрашди

Бугун, 16 ноябрь куни «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. ЕТТБ билан самарали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. […]

1 min read

Ўзбекистонда АҚШнинг янги элчиси иш бошлади

Қайд этилишича, 15 ноябрь куни вазир ундан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди ва лавозимга тайинлангани билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади. Суҳбат давомида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, икки томонлама даражада ва C5+1 шаклида бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди. Савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш, тўқимачилик, […]

1 min read

Халқаро кўргазмаларда Ўзбекистон маҳаллий тўқимачилик корхоналари иштирок этишади

15 дан 17 ноябргача Варшавада бўлиб ўтадиган Халқаро тўқимачилик кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари қатнашади. Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги экспортни рағбатлантириш Агентлиги кўмагида, «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси қошидаги Тўқимачилик маҳсулотлари маркетинги ва рекламаси агентлиги (ТРМА) томонидан 2022 йил 15 дан 17 ноябргача Варшавадаги Ptak Warsaw Expo (Ptak) кўргазма марказида Fast Textile Fair — Халқаро тўқимачилик кўргазмасида маҳаллий тўқимачилик компанияларнинг […]

1 min read

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференцияси очилишида нутқ сўзлади, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати. Анжуманда 150 мамлакатдан […]

1 min read

Наманган ҳокими Россияда Самара вилояти губернатори билан музокаралар ўтказди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов бошчилигидаги делегация Россиянинг Самара вилоятига сафарини бошлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда. Абдураззақовнинг Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаров билан музокаралари бўлиб ўтди. Унда икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Учрашувда Наманган ва Самара вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор […]