17 Sen, 2024
1 min read

Наманганга 2023 йилда 100 та замонавий автобус олиб келинади

Наманган вилояти ҳокимлигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчилар ва йўловчилар учун муносиб шароитлар яратишга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда махсус эксплуатация-монтаж бўлимлари, йўллардан фойдаланиш бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил этилди. «Туманли кунларда йўл чизиқлари кўринмай қолди ва бу ижтимоий тармоқларда ҳақли эътирозларга сабаб бўлди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун фосфорли бўёқлардан фойдаланиш мумкин […]

1 min read

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш 2021 йилга қараганда салкам 10 фоизга ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 1,1 миллион тоннадан ошди. Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 фоизга ошган. 2022 йилнинг январь–ноябрь ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми: автомобиль бензини — 1,1 миллион тонна; кўмир — 4,8 миллион тонна; нефть — 721,2 минг тонна; газ […]

1 min read

2023/2024 ўқув йилида абитуриентлар қайси фанлардан тест топшириши аниқ бўлди

2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун имтиҳон фанлари мажмуаси тасдиқланди. Тўлиқ рўйхат ушбу ҳаволада. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси белгиланган тартибда қабул бошланишидан 6 ой олдин тасдиқланди. 2023/2024 ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги […]

1 min read

ВЕБ-САЙТЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Замонавий ахборот технологияларининг тараққиёти даврида ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолди. Яъни ахборотга бўлган талаблар кучайиб, ахборотга бўлган таҳдидлар, саноат шпионажи, конфиденциал маълумотларга рухсатсиз кириш, уларни ўзгартириш, йўқотиш каби салбий ҳодисалар ҳам тез-тез кузатилмоқда. Веб-саҳифалар гиперматнни узатиш протоколи (HTTP) ва шифрлаш (HTTPS) хавфсизлик механизмларидан фойдаланади. Веб-сайтнинг интернет оламидаги роли муҳим аҳамиятга эга. Шунинг […]

1 min read

Вазирликларнинг бўш турган объектлари уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқарилади

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида 19 […]

1 min read

Ўзбек-қозоқ бизнес-форумида қиймати $3 млрддан ортиқ келишувлар имзоланди

21 декабрь куни бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ бизнес-форуми якунлари бўйича Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди. Шунингдек, томонлар қиймати $3 млрддан ортиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди. 21 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат асосий вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, холдинг компаниялари раҳбарлари ҳамда ишбилармон […]

1 min read

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон автомобиль ишлаб чиқарувчилар конгломератига асос солди

Қайд этилишича, давлатлар 65 миллиондан ортиқ аҳолига эга бозорларни боғлайдиган «Туркий автосаноат» деб номланган автомобиль ишлаб чиқарувчилар конгломератига асос солди. Маълумот учун, конгломерат турли соҳаларда ишлайдиган бир нечта мустақил компаниялардан ташкил топган корпорация ҳисобланади. Конгломератлар саноат ёки технологик хусусиятларига боғлиқ бўлмаган турли корхоналар, фирмалар ва кредит ташкилотлари бирлашганда пайдо бўлади. 21 декабрь куни Тошкентда бўлиб […]

1 min read

Саида Мирзиёеванинг ўқитувчилар ҳақидаги ташаббуси МДҲнинг қатор давлатлари депутатлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева ўқитувчилар қадри, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида гапирганди. «Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб […]

1 min read

Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун Ўзбекистонга келади

Бугун, 21 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан Тошкентга келади. Икки кунлик ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда. Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.

1 min read

Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида энг кўп қайси сўзларни ишлатди?

Президент 20 декабрдаги парламентга мурожаатида энг кўп «таълим» (25 марта), «аҳоли» (22 марта), «мактаб» (23 марта), «халқ», «инвестиция», «тадбиркорлик», «конституция», «маҳалла» ва «энергетика» сўзларини ишлатди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мурожаат таҳлилини тақдим этишди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасидаги нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди. Мурожаатнома 2 соат 25 дақиқа давом этди. Президент унда […]