20 Sen, 2024
1 min read

Спортчиларимиз жаҳон ареналарида

Косонсой тумани «Янгийўл» маҳалласи ёшлари спортнинг гандбол тури бўйича Россия Федерациясининг Толятти шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро мусобақада Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилишмоқда. Дастлабки ўйиндаёқ спортчиларимиз 26:13 ҳисобида Ижевск жамоаси устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга йўлланма олдилар. Навбатдаги ўйинларда ҳам спортчиларимизга куч-ғайрат ва муваффақият тилаймиз.

1 min read

Янги Наманган туманидаги 71-мактабга 540 ўринли қўшимча бино қурилмоқда

Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилмоқда. Янги Наманган туманининг Атанган гузар маҳалласида жойлашган 71-мактабда синф хоналари етишмаслиги ўқувчиларга ноқулайликлар туғдираётган эди. Ҳозирда мактабда 540 ўринли қўшимча бино қурилмоқда. Мактабнинг мавжуд биноси ҳам 540 ўринли бўлиб, ҳозирга қадар ўқувчилар сиғими 2,9 коеффициентга тўғри келаётган эди. […]

1 min read

«Madaniyat va ma’rifat» telekanali ijodkorlari Namanganda!

Namangan viloyatiga «Madaniyat va ma’rifat» telekanalining tasvirga olish guruhi xizmat safari bilan tashrif buyurdi. Telekanalning «Milliy brend» ko‘rsatuvining navbatdagi soni aynan Namangan viloyatida tasvirga olindi. Tasvirga olish manzili Namangan shahar, Chust, Pop tumanlarida bo‘ldi. 4 kun mobaynida ijodiy guruh Namangan viloyatini Milliy brendiga aylangan Chust pichoqlari, Chust do‘ppisi, Chust oshi, kashtachilik, kulolchilik, Namangan shahrida joylashgan […]

1 min read

Янги Наманган туманининг Ишонч маҳалласида «Аёллар соғломлаштириш маркази» иш бошлади

Янги Наманган туманининг Ишонч маҳалласида «Аёллар соғломлаштириш маркази» иш бошлади Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Янги Наманган туманида ҳам амалий ишларга киришилган. Туманнинг Ишонч маҳалласида бўш турган бинода ташкиллаштирилган тикувчилик курслари шу ҳудуддаги аёлларни касбга ўргатяпти, ҳозирда бу ерда «Аёллар дафтари» рўйхатидаги 20 нафар хотин-қиз ҳунар ўрганмоқда, […]

1 min read

Учқўрғондаги 13-боғча мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.

Меҳнатобод маҳалласида жойлашган 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. Муассаса 1991 йил қурилган бўлиб,  ҳозирги кунга қадар таъмирланмаган. “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Газ таъмир парвоз” МЧЖ томонидан  5 миллиард 600 миллион сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб,  420 нафар тарбияланувчиларни сифатли таълим тарбия олишлари учун шароитлар яратилди. Муассаса ошхона мебеллари […]

1 min read

КУЗАТУВ ҲАЯЖОНИ

2022-2023 ўқув йил  ўз ниҳоясига етди. Шу муносабат билан Наманган шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактабида  бошланғич синф ўқувчиларини юқори синфга кузатиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бундан тўрт йил аввал илк маротаба биринчи синфга 39 нафар ўқувчини қабул қилиб олганимда, улар нигоҳидаги масъумлик, ҳаётга интилиш, бурро-бурро сўзлари мени ҳаяжонга солган, зиммамга юксак ва улкан вазифа юклатилганини ҳис […]

1 min read

НАМАНГАНДА УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИ ТАРКИБИ ТАСДИҚЛАНДИ

6-Наманган сайлов округининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов олиб борди. Маълумки, куни кеча Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг навбатдаги сессиялари бўлиб ўтди. Сессияларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди. Округ сайлов комиссиясининг бугунги йиғилишида юқоридаги […]

1 min read

МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАДИ

Коксартроз касаллиги оғриган бемор Шуҳратжон Атабаевнинг яқини Наргиза Ҳайдарова Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига унинг аҳволи ва оилавий шароити,  операция ўтказиш учун 30 миллион сўм маблағ кераклиги бироқ бу маблағ уларда йўқ эканлиги ҳақида   оғзаки мурожаат этди. Унга зудлик билан Наманган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар шўъбаси раҳбари Феруза Атаханованинг телефон […]

1 min read

Ижро ва самара

2017 йил 29 май. Айнан шу куни Президентимизнинг тегишли фармонлари билан Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Бугун шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қисқа вақт ичида мазкур орган томонидан суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида етарли тажриба тўпланди. Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, туманлараро, шаҳар ва туманлар бўлимларида […]

1 min read

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Уни 6-Наманган округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов олиб борди. Йиғилиш кун тартибидан Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган округ сайлов комиссияси иш режасини такомиллаштириш, вазифалар тақсимотини қайта кўриб чиқиш ва матбуот маркази фаолиятини ташкил этиш каби […]