19 Sen, 2024
1 min read

Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди

Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди. Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди. Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди. Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни қуриш ва […]

1 min read

Илм – саодат калити!

Республикамиз бўйлаб “XXI аср аёли” шиори остида ўтказилаётган фестивал доирасида бугун Тўрақўрғон тумани оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси ва Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ҳамкорлигида олийгоҳ талаба қизлари иштирокида “Илмли аёл-миллат кўрки” номли давра суҳбати ташкил этилди. Халқимизда “Ўғлингни билимли қилсанг оиланг, қизингни билимли қилсанг жамият учун қайғурган бўласан”, деган пурмаъно мақол […]

1 min read

Ахсикент ёдгорлигининг XIX қазув объектида очиқ осмон остидаги музей қуриш учун ишлар жадал давом этмоқда

«Айнан ушбу қадим тамаддун ўчоғини кўриш учун ташриф буюрдик. Машинада узоқ йўл босдик. Буюк тарих шундоқ ер остида ётибди. Археологларнинг ўз ишларини заргарона моҳирлик билан амалга ошираётганларига гувоҳ бўлдик. Бу мажмуа дунё сайёҳлик марказига айланишга бемалол даъвогарлик қила олади», – Австралиялик музейшунослар – Дамьен Колли ва Робин Уэллслар Ахсикент ёдгорлик мажмуасида бўлдилар Муҳофаза ҳудудида ҳозиргача […]

1 min read

Sportchilar eʼtirofda!

Namangan viloyati Yoshlar siyosati va sport boshqarmasi majlislar zalida boshqarma boshligʻi Anvarjon Tuychiyev ishtirokida Sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston milliy terma jamoalari tarkibiga kiritilgan, hozirgi kunda nufuzli musobaqalarga tayyorgarlik koʻrayotgan viloyatimiz sportchilariga zarur vitamin va farmakologik vositalar tarqatildi. Boshqarma boshligʻi sportchilarga kelgusida Jahon chempioni hamda Osiyo chempioni boʻlib yurtimiz bayrogʻini balandlarga koʻtarishlarida omad tiladi. Namangan viloyati […]

1 min read

Ёш чемпионлар тақдирланди

Тўрақўрғондаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бугунги кунда 2300 дан зиёд ёшлар 24 та йўналишда шуғулланишади. Биргина жорий йилнинг ўзида нуфузли мусобақаларда қатнашиб, катта ютуқларга эришганлар ҳисобига туманда Жаҳон чемпионлари сони 6 нафарга, Ўзбекистон чемпионлари 150 нафарга кўпайди. Туман ҳокимлигида Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида, халқаро турнирларда ғолиб бўлган 33 нафар ёш спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилиб, […]

1 min read

Давлат раҳбари томонидан мукофотланган тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбарининг тегишли фармойишига асосан бир гуруҳ Наманганлик фаол тадбиркорлар орден, медал ва кўкрак нишонлари билан тақдирланиб келмоқдалар. Айни пайтда улар билан жойларда очиқ мулоқотлар ташкил этилмоқда. Наманган туманидаги “Golden egg of Namangan” МЧЖ раҳбари, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Абдулатиф Шамсидинов билан ҳам ана шундай учрашув ўтказилди. Унда тадбиркор юртимизда бизнес юритиш […]

1 min read

2023 йил 3 июль куни «Рақобат тўғрисида»ги қонун [ЎРҚ-850-сон] янги таҳрирда қабул қилинди.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Янги таҳрирдаги Қонун 9 та боб ва 49 та моддадан иборат. Қонунни ишлаб чиқишда масъул идоралардан кўплаб эксперт ва мутахассислар иштирок этган. Қонунни ишлаб чиқишда халқаро молия институтлари экспертларининг жами 38 та тавсияси инобатга олинди (шу жумладан Жаҳон банкининг 26 та, Европа тикланиш ва тараққиёт […]

1 min read

Имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ёшларга моддий ёрдам кўрсатилди

Янги Наманган туманида яшовчи имконияти чекланган ва эҳтиёжманд ёшлар, камҳарж оилалар ҳолидан хабар олиниб, кўнгли кўтарилди. Оромгоҳ маҳалласининг Афросиёб кўчасида яшовчи болаликдан ногирон бўлган Довудхон Жалоловга замонавий ногиронлик аравачаси совға қилинди. Камола Салоҳиддинова ҳам болалигидан 2-гуруҳ ногирони, унга алоҳида эътибор ва парвариш керак. Туман ҳокими Камоланинг онаси билан суҳбат қурар экан, фарзанди саломатлигини тиклаш учун […]

1 min read

КОСОНСОЙ ТУМАНИ ОЛМАЗОР МАҲАЛЛАСИДА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Косонсой тумани электр таъминоти корхонаси ишчи ходимлари томонидан барқарор электр энергияси билан таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари давом этмоқда. Косонсой туман Олмазор устачилик бўлаги ходимлари томонидан «Олмазор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган қуввати 250 кВА бўлган 35-сонли трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Бундан ташқари режага асосан жойларда янги тармоқ қуриш ишлари давом этмоқда. […]

1 min read

Ободлик ва фаровонлик сари

Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро,саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади. Дарҳақиқат, бугунги кунда тумандаги барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, наъмунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда. Хусусан, эрта тонгдан Наманган туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан йўл бўйлари тартибга келтирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, […]