Bo'lim: Matbuot xizmati
Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзолари ҳамда уларнинг қарамоғидаги шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, шунингдек, жамиятда эзгулик, ҳамжиҳатлик ва инсонийлик муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида: 1. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон […]
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ РАСМАН ТАШКИЛ ТОПГАНИГА 82 ЙИЛ БЎЛДИ
Наманган вилояти 1941 йил 11 март куни Фарғона водийсида ташкил этилган. Бугун вилоят ташкил топганига 82 йил бўлди!
Фахрийлар саноат зонасида
«Уч авлод учрашуви» иштирокчилари «Баркамол авлод» ёшлар кичик саноат зонасида бўлдилар. Дастлаб «Master class dizayn» МЧЖда бўлиб бежирим поябзаллар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар. Лойиҳа қиймати қарийб 15 млрд. сўм бўлган корхона йилига 10 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Бунинг учун 300 нафарга яқин ҳунарманд ёшлар ишли бўлади. Корхонада нуронийлар иш ўрганувчи ёшлар билан суҳбатлашдилар. […]
Эрта экиш — ҳосилдорлик гарови
Чигит экиладиган майдонларда намлик етарли даражада бўлишини таъминлаш пахтакорларнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Навоий ММТП «Қизилтолли Тўлқинжон» фермер хўжалигида чигит экиладиган майдонларни текислаш ишлари кўздан кечирилди. – Чигитни ўз вақтида ва сифатли экиш учун кластер масъуллари зарур ўғит ва ёнилғи етказиб бериш ишбарига масъулият билан ёндашишлари шарт, – деди вилоят раҳбари.
Вилоят ҳокими Зардарё канали сув олиш бош иншоотида бўлди
Қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида сувни кўпайтириш юзасидан вазифалар белгилаб белгилаб берилди. Жорий йилда ушбу канал орқали Мингбулоқ,Тўрақўрғон, Поп ва Наманган туманларидаги 36 минг гектар майдон суғорилади.
Чордонадаги кўприклар янги ва замонавий ҳолатда қурилади
Вилоят ҳокими Шавкат Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Мингбулоқ туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг боришини ўрганмоқда. Дастлабки ўрганиш Чордона маҳалласидан бошланди. Ушбу ҳудуддан оқиб ўтувчи Зардарё каналида Меҳршох кўчаси билан Сой бўйи кўчасини боғлаб турувчи 3 та кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. Президентимизнинг «2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги […]
Наманган шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ янги қурилаётган травматология марказида бўлди.
Наманган шаҳридаги собиқ Эндокринология шифохонаси ўрнида қад ростлаётган Травматология марказида қурилиш тендер натижаларига кўра ғолиб чиққан “Бунёдкор Мубошер” МЧЖ ишчи-ходимлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳага кўра шифохонада Амбулатория, Стасионар, Диагностика ва даволаш хизматлари, Тиббий ёрдам хизматлари, Тиббий бўлмаган ёрдам хизматлари бўлимлари, маъмурият ўрин олган. Шаҳар ҳокими қурилиш ишлари билан танишди, ишларни сифатли ва ўз […]
Ахсикент дунё тамаддунида ўзига хос мавқега эга
«Ахсикент дунё тамаддунида ўзига хос мавқега эга. Ўз даврида у қадимги Хитой, Япония марказлари билан бир ўринда турган. Ахсикент савдогарлари, дипломатларини Шарқий Осиёда ҳурмат қилишган. Айнан шу ердан кетиб, Хитой ва Япониянинг шаҳарларида ҳокимлик қилган, саройда вазир лавозимида ишлаган амалдорлар чиққан. Уларнинг мақбаралари сақланиб қолган. Мамлакатларимиз сиёсий-иқтисодий алоқалари илдизи айнан Ахсикентга бориб тақалади», – япониялик […]
ТЕЖАМКОР ВА ҚУЛАЙ
Қуёш панелларини ўрнатиш энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш куннинг долзарб мавзуси. Уйчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида қуёш панелларини ўрнатишга киришилди. Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги Бўёғон МФЙ биноси ҳамда тадбиркорлар ташаббуси билан хонадонларда қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Бу энергияни тежаш билан бирга электр энергияси таъминоти узлуксизлигини таъминламоқда. Барчамизга маълумки, жаҳон иқтисодиёти тармоқларида энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж тобора ошмоқда. Шу […]
Янги лойиҳалар эвазига Нанайнинг туристик салоҳияти янада ошади
Ушбу мақсадларда Зарбдор маҳалла ҳудудида “Чинор савдо” МЧЖга томонидан меҳмонхона, Сойбўйи маҳалласидаги «Кўксарой сайёҳ» МЧЖ томонидан дам олиш масканини модернизация қилиш, шунингдек унинг негизида «Tourist center Golden House”да дам олиш, даволаниш, меҳмонхона, сузиш ҳавзасини барпо этиш, «Дўстлик» маҳалласида «Оху» оилавий корхона томонидан хизмат кўрсатиш ҳамда дам олиш масканини ташкил этиш лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш кўзда […]