2023
«Эътибор ва ғамхўрликдан миннатдормиз»
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 11 апрель куни ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат кўмагига муҳтож ёшларни туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ўз ҳимояларига олиб, уларнинг касб-ҳунар ўрганишига, кредит, субсидия ва кафиллик олиш орқали бандлигига кўмаклашиши белгилаб берилган эди. Ана шу ишлар давоми сифатида бугун Янгиқўрғон тумани […]
Инсон қадри учун.
Халқимизга хос анъана бўлган муҳтожлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўксик кўнгилларнинг ҳолидан хабар олиш, ўзгаларга бўлган ишончи, умидини уйғотиш, яхши сўз меҳрни ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган меҳрга чанқоқ қалбларга таскин, қувонч бахш эта олиш катта бахтдир. Учқўрғон туманидаги “Қўғай” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Аббосбек Болахоновнинг ҳолидан хабар олинди. Унинг сўз билан ифода этиб бера олмайдиган, […]
Ғалла ўрим комбайнлари мавсумга тайёр ва шаъй
Туман ҳокими ва туман прокурори марказий МТПда бўлди. Бугунги кунда туманда 8901 гектар майдонда ғалла парвариш қилинмокда. Мавсумда 54 дона комбайнлар, 240 дона дон ташиш техникалари қатнашади. Шунингдек, ғалла ўрим-йиғим мавсумини ўз вақтида уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 54 та отрядлар ташкил қилинган. Отряд таркибига ИИБ ходимлари, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва бошқа масъуллар бириктирилган.
Вилояти ҳокимининг ўринбосари ёшлар билан учрашди
Маълумки, шу йил 11-апрел куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан Тошкентда ўтказилган йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий қилинаётгани, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилгани, эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши […]
Спортчиларимиз жаҳон ареналарида
Косонсой тумани «Янгийўл» маҳалласи ёшлари спортнинг гандбол тури бўйича Россия Федерациясининг Толятти шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро мусобақада Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилишмоқда. Дастлабки ўйиндаёқ спортчиларимиз 26:13 ҳисобида Ижевск жамоаси устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга йўлланма олдилар. Навбатдаги ўйинларда ҳам спортчиларимизга куч-ғайрат ва муваффақият тилаймиз.
Янги Наманган туманидаги 71-мактабга 540 ўринли қўшимча бино қурилмоқда
Халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилмоқда. Янги Наманган туманининг Атанган гузар маҳалласида жойлашган 71-мактабда синф хоналари етишмаслиги ўқувчиларга ноқулайликлар туғдираётган эди. Ҳозирда мактабда 540 ўринли қўшимча бино қурилмоқда. Мактабнинг мавжуд биноси ҳам 540 ўринли бўлиб, ҳозирга қадар ўқувчилар сиғими 2,9 коеффициентга тўғри келаётган эди. […]
«Madaniyat va ma’rifat» telekanali ijodkorlari Namanganda!
Namangan viloyatiga «Madaniyat va ma’rifat» telekanalining tasvirga olish guruhi xizmat safari bilan tashrif buyurdi. Telekanalning «Milliy brend» ko‘rsatuvining navbatdagi soni aynan Namangan viloyatida tasvirga olindi. Tasvirga olish manzili Namangan shahar, Chust, Pop tumanlarida bo‘ldi. 4 kun mobaynida ijodiy guruh Namangan viloyatini Milliy brendiga aylangan Chust pichoqlari, Chust do‘ppisi, Chust oshi, kashtachilik, kulolchilik, Namangan shahrida joylashgan […]
Янги Наманган туманининг Ишонч маҳалласида «Аёллар соғломлаштириш маркази» иш бошлади
Янги Наманган туманининг Ишонч маҳалласида «Аёллар соғломлаштириш маркази» иш бошлади Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Янги Наманган туманида ҳам амалий ишларга киришилган. Туманнинг Ишонч маҳалласида бўш турган бинода ташкиллаштирилган тикувчилик курслари шу ҳудуддаги аёлларни касбга ўргатяпти, ҳозирда бу ерда «Аёллар дафтари» рўйхатидаги 20 нафар хотин-қиз ҳунар ўрганмоқда, […]
Учқўрғондаги 13-боғча мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.
Меҳнатобод маҳалласида жойлашган 13-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. Муассаса 1991 йил қурилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар таъмирланмаган. “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Газ таъмир парвоз” МЧЖ томонидан 5 миллиард 600 миллион сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб, 420 нафар тарбияланувчиларни сифатли таълим тарбия олишлари учун шароитлар яратилди. Муассаса ошхона мебеллари […]
КУЗАТУВ ҲАЯЖОНИ
2022-2023 ўқув йил ўз ниҳоясига етди. Шу муносабат билан Наманган шаҳридаги 31-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқувчиларини юқори синфга кузатиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бундан тўрт йил аввал илк маротаба биринчи синфга 39 нафар ўқувчини қабул қилиб олганимда, улар нигоҳидаги масъумлик, ҳаётга интилиш, бурро-бурро сўзлари мени ҳаяжонга солган, зиммамга юксак ва улкан вазифа юклатилганини ҳис […]