20 Sen, 2024
1 min read

Тарихий ғалаба!

Жамоамиз Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсда Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Мазкур ўйинга ҳар икки жамоа жорий мавсумни яхши ўтказаётганлиги боис, қизиқиш катта бўлди ва бу мазкур турнинг марказий беллашуви деб аталди. “Лочинлар” шу пайтгача Тошкентда “қалдирғочлар”ни мағлубиятга учрата олишмаганди ва Самвел Бабаян шогирдларидан ушбу нохуш анъанага чек қўйиш ҳам талаб этиларди. Мазкур учрашувнинг […]

1 min read

Президент Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқининг аввалида Конституция бўйича референдум якунларига тўхталди. “Хабарингиз бор, шу йил 30 апрель куни мамлакатимиз ҳаётида ҳеч шубҳасиз том маънодаги улкан тарихий воқеа бўлиб ўтди. Биринчи марта умумхалқ референдуми асосида янгиланган Конституциямизни қабул қилдик. Референдумда иштирок этган фуқароларимизнинг мутлақ кўпчилиги “Бу – менинг Конституциям”, деб ғурур билан овоз берди. Референдум кейинги йилларда […]

1 min read

Жорий йилнинг май ойи юртимиз театрларида мактаб ўқувчилари учун бепул спектакллар намойиш этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва туризм вазирлиги томонидан жорий йилнинг май ойи барча туман (шаҳар)ларда “Театр ойлиги” деб эълон қилинди. Ойлик доирасида Маданият ва туризм вазирлиги тизимидаги 40 та театр жамоаси томонидан мактаб ўқувчилари учун турли мавзуларда спектакллар намойиш этилади. Бундан ташқари чекка ҳудудлар учун кўчма театрлар ташкил қилинади. Унга кўра ўқувчилар […]

1 min read

Наманган вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Абдухамидов Акрамжон Абдувахабович Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи  лавозимига тайинланди. Акрамжон Абдухамидов 1973 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. 1997  йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи. Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ўзбекистон […]

1 min read

ОГОҲ БЎЛИНГ! Сохта ҳавола тарқалмоқда

«Инстаграм» ижтимоий тармоғи орқали тарқалаётган «Верни средства, украденные брокером» мазмунидаги фото ва видео лавҳалар кўринишида тарқатилаётган хабарларига ишонманг. Фирибгарлар сизнинг ишончингизга кириш орқали ўзларини ҳуқуқшунос сифатида таништириб, ёлғон ваъдалар билан сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириб олишади. Ушбу ЁЛҒОН хабарларга ишонманг. Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлардан ҳимоя қилинг. Фейк хабарларга алданманг, батафсил […]

1 min read

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ЎЗ ВАҚТИДА ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА.

Тўрақўрғон туман электр таъминоти ишчи ходимлари тамонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, худудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, Жумладан, «Ёртепа кўча» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг 2-Сектор раҳбарига қилган мурожаатига асосан 3 дона электр сим ёғочлари ўрнатиб, 200 метр электр симлар тортиб, демонтаж-монтаж қилиш ишлари бажарилмокда. Ҳозирда ушбу ҳудудда […]

1 min read

Namangan shahrining Bobur shoxkoʻchasida yangi 5 qavatdan iborat bo’lgan xususiy maktab barpo etilmoqda.

6.5 mlrd so’mdan ziyod mablag’ evaziga qad rostlayotgan ushbu dargoh 20 ta xonadan iborat bo’lib, jami 200 o’ringa mo’ljallangan. Zamonaviy o’quv jihozlari bilan jihozlangan mazkur plaza aktivlar zali, sport zal, roboto texnika va dasturlash xonasi, yuqori sinflarga mo’ljallangan o’quv xonalarini o’z ichiga olgan. Shuningdek, sport maydonchasi hamda bog’cha tarbiyalanuvchilari uchun alohida o’yingoh ham mavjud. Hududda […]

1 min read

Ёшлик маҳалласида президент қарори бўйича амалий ишлар давом этмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган. Янги Наманган туманида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлашга киришилган. Қарор асосида туманда амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш, йўлларни соз ҳолатга келтириш, электр таъминотини яхшилаш масалаларига […]

1 min read

Попда лойиҳа қиймати 5 миллиард сўм бўлган «Фермерлар мактаби» фаолияти йўлга қўйилади

Ушбу лойиҳа «MEVA’S AGRO» МЧЖ томонидан ташкил этилаётган бўлиб бунда, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг замонавий методларни мамлакатимизда кенг миқёсда амалиётга татбиқ этиш асосий мақсад қилиб олинган. Мактабда дастлаб 50 нафар талаба ўқитилиши кўзда тутилган бўлиб уларга, мавжуд йўналишлар – Интенсив боғдорчилик, иссиқхона, кўчатчилик каби бугунги куннинг асосий йўналишларида билим ва амалий тажриба бериб борилади. Вилоят […]