19 Sen, 2024
1 min read

Ҳурматли қурувчи бунёдкорлар!

Аввало, сиз, қурувчиларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган қутлуғ касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин дилдан табриклаймиз. Маълумки, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашда мазкур соҳа ходимлари – моҳир қурувчи ва меъморлар, механик ва мураккаб техникаларни бошқараётган инсонлар, лойиҳачи ва дизайнерлар, қурилиш саноати вакиллари ва пудратчиларнинг меҳнати ҳамиша муҳим ўрин тутиб келади. Сизларнинг тимсолингизда шаҳар […]

1 min read

Namangan shahrida belgilanmagan hududlarga chiqindi tashlaganlarga qonuniy chora ko‘rildi

Prezidentimizning joriy yil 31 mayda qabul qilingan «Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasini transformatsiya qilish va vakolatli davlat organi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida»gi Farmon hamda “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarorda belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash bo‘yicha, Namangan viloyati prokuraturasi, Ekologiya va Ichki ishlar boshqarmalari hamda […]

1 min read

Фирибгарлар янги схема ўйлаб топишди

Энди мобил алоқа ёки мессенжер орқали қўнғироқ қилиб, фойдаланувчининг рақам бўйича (алоқа оператори билан) шартномаси тугаши ҳақида хабар беришади. Хизматни давом эттириш учун эса ҳаволани босиш орқали кодни олишингиз кераклигини айтадилар Бунда рақамга уланган барча пластик карталарга киришади ва бор пулларни ечиб олишади Дўстларингизни огоҳлантиринг

1 min read

iPhone 15 Pro USB-C билан чиқади: тармоққа смартфоннинг жонли фотолари сиздирилди

Apple янги iPhone 15 моделларини сентябрда тақдим этади. Интернетда смартфоннинг Pro версияси суратлари тарқалди. Сиздирилган фотоларга кўра, iPhone 15 корпуси зангламас пўлатдан ясалган iPhone 14 дан фарқли ўлароқ, енгилроқ ва мустаҳкамроқ 5 классдаги титандан ясалади. Бироқ шу туфайли телефон нархини камида 200 долларга қиммат бўлиши тахмин қилинмоқда. Бундан ташқари, телефонда USB-C туйнуги, овоз созлаш тугмалари […]

1 min read

Таъмирлаш ишлари туфайли йўл ёпилади

Наманган шаҳар, Янги Наманган тумани ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига молик 4Р-117 автомобиль йўли билан Оромгоҳ кўчалари кесишган айланма ҳаракат ўрнида йўлнинг транспорт воситаларининг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида схемадаги шаклда чорраҳа ташкил этилмоқда. Ҳозирда бу ерда йўл қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли бугун, соат 09:00 дан 20:00 гача автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

1 min read

Йўллар таъмирланмоқда.

Йўлларни асфальтлаш жараёни автомобиль ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг равон ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан анчайин таъмирталаб бўлиб қолган марказий деҳқон бозори ҳудудидаги йўлларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ жараён билан яқиндан танишди. Учқўрғон тумани кўчалари пешма-пеш таъмирланиб борилаётгани ободончилик ишларига жиддий эътибор қаратилаётганидан […]

1 min read

Қўқон кўчасида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Наманган шаҳрининг “Маърифат”, “Фаровон” ва “Обод” маҳаллари ҳудудидан ўтган бу кўчада қурилиш ишлари давом этмоқда. Бугун маҳалла аҳли ҳам мана шундай бўлаётган ўзгаришларга беъэтибор бўлмаган ҳолда ҳовли олдиларини тартиблаб, кўчанинг ташқи қисмларини замонавий кўринишга келтириш ҳаракатидалар. Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифлари асосида катта йўл бўйидаги турар-жойлар ва […]

1 min read

ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун Хитой давлатидан ташриф  буюрган хорижий инвесторларни қабул қилди. Қабул давомида Хитой халқ Республикасининг Шандон провинциясидаги йирик тадбиркорлик вакиллари   туманда  янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишни келишиб олишди. Хорижлик инвесторлар шу куннинг ўзида тумандаги бир қатор ишлаб чиқариш  объектларида бўлиб, истиқболдаги режаларни белгилашди. Хитойлик инвестор Чанг Юн Сонг, Қи Ю Хиа, […]

1 min read

НамМҚИда ҳар бир дарахт, ҳар бир кўчатнинг ўз эгаси бор

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Мустақиллик байрами олдидан ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Олий ўқув юрти ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички кўриниши тартибга келтирилмоқда. Ерлар ағдарилиб, дарахт ва кўчатлар оқланмоқда. Шунингдек, институтда яна бир хайрли ташаббусга қўл урилди: олий ўқув юртидаги барча дарахт ва кўчатларга масъуллар бириктирилди. Ушбу масъуллар уларнинг ҳолатидан доимий хабардор бўлади, қаровини […]

1 min read

ТАДБИРКОРЛАР ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида халқ истеъмоли моллари турларининг бир неча хиллари ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга кичик саноат зонасида кўплаб ишчи ўринлари яратилган. Уста – шогирд анъаналари мунтазам йўлга қўйилган. Шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов мазкур кичик саноат зонасида бўлиб, бу ердаги иш жараёнлари, яратилган шароитлар бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Шунингдек, […]