08 Sen, 2024
1 min read

Тўрақўрғон туманида мева-сабзавотчилик экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Туманда жорий йилда 29 миллион долларлик мева ҳамда сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши режалаштирилган. Айни кунда гилос, ўрик ва саримсоқпиёз йиғиб олинмоқда. Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов «GFF Jangar»  МЧЖда Европа давлатлари ҳамда БААга 10 миллион долларлик маҳсулот экспорти учун тайёргарлик жараёнларини кузатди. Бу ерда энг замонавий жиҳозлар ёрдамида гилосни саралаш ва қадоқлаш давом этмоқда. […]

1 min read

Уйчи тумани Муборак МФЙ ҳудудидаги маданият марказида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуҳамидов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Банклар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашган мазкур сайёр қабул давомида 45 та мурожаат келиб тушди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, бандлик ва бошқа масалалардаги мурожаатлар тегишли тартибда назоратга олинди.

1 min read

Вилоят ҳокимлигида яна бир хорижий компания вакиллари қабул қилинди.

Кейинги вақтларда ишбилармонлик соҳасида Наманган-Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани сир эмас. Ўзаро алоқаларни ўрнатиш мақсадида Хитойнинг “POWER CHINE” маркетинг департаменти раҳбари Mr.Huang Guan Zun вилоятимизга келди. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий инвесторнинг мақсад ва  таклифлари билан батафсил танишди. Лойиҳалар меҳмонхона, тиббий диагностика маркази ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни ўз ичига олади. Учрашувда хизматлар соҳасини ривожлантириш […]

1 min read

Наманганда замонавий компьютер воситалари – “Notebook” ҳамда “Рlanshet”лар ишлаб чиқарилади.

Шундай таклиф билан Франциянинг «Metavisio Thompson»  компанияси инвесторлари ташриф буюришди. Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов хорижий инвесторларни қабул қилди. Ўзаро мулоқотда меҳмонлар Наманганда ишлаб чиқарилиши таклиф этилаётган маҳсулотлари билан яқиндан таништирдилар. «TIMALGO» номли лаптоп ва планшетлар  ишлаб чиқариш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Умумий қиймати 40 млн. АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан […]

1 min read

Наманган шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида 63-халқаро «Гуллар фестивали» олдидан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Наманган вилояти ҳокимининг ташаббуси билан Миллий гвардия, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва бошқа мутасадди давлат органлари ходимларининг махсус тайёргарлик даражасини ошириш, алоҳида шароитларда биргаликда ҳаракат қилишга доир амалий кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Машқлардан кўзланган асосий мақсад, жамоат тартибини сақлаш, содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вақтида ходимларни махсус тайёргарлик даражасини […]

1 min read

Наманган вилоят прокурори У.Мадрахимов ва ўринбосарлари бошчилигида аҳоли билан бевосита, очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиб келинаётган бўлиб, бугун вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Сайфитдинов томонидан Наманган шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 28 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Уларнинг 28 та масаладаги мурожаатларидан 8 таси жойида ижобий ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилгани боис 20 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди. Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда. Наманган […]

1 min read

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ “ОМБУДСМАН СОАТ”ЛАРИ ТАЛҚИНИДА

1989 йил, 20 ноябрь. Шу куни БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенсияси қабул қилинган эди. 1992 йил 9 декабр куни эса, мазкур ҳужжат мамлакатимизда ратификация қилинди. Шундан сўнг Ўзбекистон халқаро конвенсия қоидаларига амал қила бошлади. Ўз навбатида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий қонунчилик тизими такомиллаштирилди. Хўш, бола ким? Инсон неча ёшгача бола ҳисобланади? Унинг ҳуқуқларини ким […]

1 min read

Ипотека кредити нима? Уни қандай олиш мумкин?

Ўзбекистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларга ипотека кредитлари учун давлат субсидиялари бериш яна бошланди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 апрель куни “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, субсидия уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож, кам таъминланган оилаларга […]

1 min read

ОЛИС ҲУДУДДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ

Поп туманининг Чодак қишлоғида жойлашган ОКМК ўқув марказида Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш  ва бандлик  Бош Бошқармаси ва Поп, Наманган шаҳар, Давлатобод, Чуст туман бўлимлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида  аҳоли мурожаатларини тинглаш, олис худудларда яшовчи аҳоли бандлигини таъминлаш, миграциядан қайтган фуқаролар бандлигига кўмаклашиш  мақсадида «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда 40 дан ортиқ […]

1 min read

Тўрақўрғонда пилла теримига киришилди.

Пиллачилик – етти хазинанинг бири. Тўрақўрғон туманида 2024 йил пилла мавсумида 3567 қути қурт уруғидан 229 тонна “кумуш тола” топшириш режалаштирилган бўлиб, пахта-ғалла фермер хўжаликлари, касаначилар билан ҳосил етказишга шартномалар тузилган. Бугун туманда вилоятда биринчилардан бўлиб пилла теримига киришилди. 2-сектор ҳудудидаги «Чусткўприк» маҳалласида яшовчи Санобар Қудратиллаева хонадонида уч қути қурт боқилди. Кўп йиллик тажрибага эга […]