19 Sen, 2024
1 min read

Қўқон кўчасида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда

Наманган шаҳрининг “Маърифат”, “Фаровон” ва “Обод” маҳаллари ҳудудидан ўтган бу кўчада қурилиш ишлари давом этмоқда. Бугун маҳалла аҳли ҳам мана шундай бўлаётган ўзгаришларга беъэтибор бўлмаган ҳолда ҳовли олдиларини тартиблаб, кўчанинг ташқи қисмларини замонавий кўринишга келтириш ҳаракатидалар. Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифлари асосида катта йўл бўйидаги турар-жойлар ва […]

1 min read

ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев бугун Хитой давлатидан ташриф  буюрган хорижий инвесторларни қабул қилди. Қабул давомида Хитой халқ Республикасининг Шандон провинциясидаги йирик тадбиркорлик вакиллари   туманда  янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишни келишиб олишди. Хорижлик инвесторлар шу куннинг ўзида тумандаги бир қатор ишлаб чиқариш  объектларида бўлиб, истиқболдаги режаларни белгилашди. Хитойлик инвестор Чанг Юн Сонг, Қи Ю Хиа, […]

1 min read

НамМҚИда ҳар бир дарахт, ҳар бир кўчатнинг ўз эгаси бор

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида Мустақиллик байрами олдидан ободонлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда. Олий ўқув юрти ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички кўриниши тартибга келтирилмоқда. Ерлар ағдарилиб, дарахт ва кўчатлар оқланмоқда. Шунингдек, институтда яна бир хайрли ташаббусга қўл урилди: олий ўқув юртидаги барча дарахт ва кўчатларга масъуллар бириктирилди. Ушбу масъуллар уларнинг ҳолатидан доимий хабардор бўлади, қаровини […]

1 min read

ТАДБИРКОРЛАР ОЧИҚ МУЛОҚОТИ

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” кичик саноат зонасида халқ истеъмоли моллари турларининг бир неча хиллари ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга кичик саноат зонасида кўплаб ишчи ўринлари яратилган. Уста – шогирд анъаналари мунтазам йўлга қўйилган. Шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов мазкур кичик саноат зонасида бўлиб, бу ердаги иш жараёнлари, яратилган шароитлар бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Шунингдек, […]

1 min read

Поп-Наманган автомобиль йўлининг катта қисми 4 тасмали цемент-бетон қопламали йўлга айлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганда сайловолди учрашувида вилоят йўл инфратузилмасини жаҳон стандартларига мослаш, бу орқали туризмни ривожлантириш бўйича таъкидлаган режалари амалий ижрога йўналмоқда. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Хитойнинг автомобиль йўллари, темир йўл ва кўприк қурилиш ишлари билан шуғулланувчи йирик China Railway Group Limited компанияси вакилларини қабул қилди. Учрашувда хорижлик қурувчиларнинг Поп-Наманган автомобиль йўлининг 75 километр қисми […]

1 min read

Ғалаба кўчасининг иккинчи участкасида асфалътлаш ишлари бошланди

Айни пайтда Давлатобод туманидаги Ғалаба кўчасида хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш ниятида ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Хизмат кўрсатиш кўчасига айлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий аҳолига даромад келтириш ва ҳудуднинг умумий инфратузилмасини яхшилашга қаратилган. Йўлларни текислаш ва асфалтлаш ишлари олиб борилаётган Ғалаба кўчасида замонавий пиёдалар йўлаклари ва қулайликларга эга бўлган ўзгаришлар кутилмоқда. Давлатобод […]

1 min read

Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими назорат қилинди

Янги Наманган туманидаги 57 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизими хусусий сектор иштирокида модернизация қилиниши режалаштирилган. Унга кўра 78 та янги қозон ўрнатиш, 1667 та радиаторларни янгилаш, 7,6 км ташқи ва ички иситиш тармоқларини таъмирлаш ишлари бажарилади. Туман ҳокими Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласидаги 69-мактаб ва Оромгоҳ ҳудудидаги 65-МТТда бўлиб, бу борадаги қилинаётган ишларни […]

1 min read

Тадбиркорлар билан юзма-юз

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан 20 август-Тадбиркорлар куни этиб белгиланган. Ана шу сана олдидан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари билан турли учрашувлар ташкил этиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланади. Тўрақўрғон туманида ўтказилган мулоқотда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи Ғайратжон Сайдиев, вилоят ҳудудий бошқарма бошлиғи Одилжон Акбаров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари […]

1 min read

Учқўрғон туманида «БИР НУРОНИЙ – ЎН ЁШГА МАСЪУЛ» кўрик танлови ўтказилди

Маҳаллаларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги ишларни такомиллаштириш, ёшлар тарбиясида кекса авлод вакилларини жалб этиш, бу борада уларининг бой ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш, нуронийлар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар билан ишлашда маҳаллалар ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик тобора кучаймоқда.

1 min read

Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича тадбир ташкил қилинди.

Бугун Наманган туманида диний вазиятни соғломлаштириш, радикализм ва мутаассибликни олдини олиш, туманда аниқланган ноқонуний «ҳужра»лар бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида тарғибот тадбирларини тизимли амалга ошириш, ноқонуний диний ўқишхонлик ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан вазифа ва топшириқлар берилди. Йиғилишга тумандаги маҳаллаларнинг бешликлари, маҳалла аҳолиси, нуронийлар, «ҳужра» шароитида таълим берган шахслар жалб қилинди.